Главная » Статьи » Новости » Dunyo

АҚШ разведкаси самолётлари Критга етиб келди
АҚШ разведкасининг иккита самолёти Грециянинг Крит оролига етиб келди. Бу ҳақда Iefimerida порталига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Самолётлар Ираклиондан унча узоқ бўлмаган ердаги «Никос Казандзакис» аэропортига қўнган. Гап Афғонистон ва Ироқдаги амалиётлар вақтида фойдаланилган MC-12S EMARSS ва MC-12W Liberty модели ҳақида кетмоқда.

Самолётлар экипажи тўрт кишидан иборат: қўмондон, учувчи ва маълумот йиғиш билан шуғулланувчи икки зобит.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг Кипрдаги самолётлари Сурияга зарба беришга тайёр тургани хабар берилганди.
Категория: Dunyo | Добавил: uznewuz (12.04.2018)
Просмотров: 15 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar