Главная » Статьи » Новости » Dunyo

Инсон қиёфасидаги маймун одамларни ваҳимага солди (видео)

Индонезиялик ҳайдовчи йўл четида кичкина қизалоқ қиёфасида тиланчилик қилаётган маймунни видеога олди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Воқеа Богор шаҳридаги йўллардан бирида видеога олинган. Роликда йўл четидаги симёғочлардан бирига боғлаб қўйилган, қизалоқ кийимида ҳайдовчиларга пақирчасини узатиб, тиланчилик қилаётган маймунни кўриш мумкин. Маймунга қизчаларнинг пуштиранг комбинзони кийдирилган, юзига эса кўзойнакли ниқоб тақилган.

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксарият фойдаланувчиларнинг маймунга раҳми келган бўлса, баъзилар ундан қўрқиб кетишган.

  •  
  •  
  •  
  •  

 

Категория: Dunyo | Добавил: uznewuz (28.04.2018)
Просмотров: 26 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar