Главная » Статьи » Новости » Dunyo

Қирғизистонлик ўймакор Қуръони каримдаги 20 оятни ёғочда акс эттирди
Қирғизистонда ёғоч ўймакорлиги санъати билан машҳур бўлган 69 ёшли рус рассоми, декоратори ва дизайнери Владимир Горовой Қуръони каримнинг 20 оятини ёғочга ўйиб ёзди. Бу ҳақда «Хабар» сайти маълум қилди.

Мўъжазгина устахонасида 3 минг йиллик тарихга эга санъатни қайта жонлантириш билан 14 йилдан бери шуғулланиб келаётган уста ижодида турли ранглардан, ёғоч қопламалардан, модел пичоқ, оқ елим, зичлаш жиҳози ва мумдан фойдаланади.

Қирғизистонда ягона ҳисобланган ёғоч ўймакори Горовой Қирғизистон президентининг мажлислар залини ҳамда Россия ва Қозоғистон раҳбарларининг сарой ва ишхоналарини безаган.

«Кўргазмага тайёрланаётганимда хаёлимга оятларни ёзиш фикри келди. Чунки Қуръони карим оятлари жуда гўзал хаттотлик намунасидир. Қирғизистон муфтийсига мурожаат қилдим. У менга Қуръондан 20 оят ёзиб берди. Оятлардан бири исломни қабул қилишга даъват экан. Уларни ёғочга ўйиб ёзарканман, руҳим жуда тетиклашди, ўзимни енгил ҳис қилдим. Ҳозир мен буюртмачиларнинг талабини эмас, ўзимнинг ички эҳтиёжимни қондираётгандекман», — деди Владимир Горовой.
Категория: Dunyo | Добавил: uznewuz (17.04.2018)
Просмотров: 21 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar