Главная » Статьи » Новости » Dunyo

Роскомнадзор ва Telegram судлашмоқда: мессенжер Россияда блокланадими?
Москва шаҳрининг Таганка район суди 13 апрель, жума куни РФ алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат федерал хизмати — Роскомнадзорнинг Telegram мессенжерини блоклаш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқади. Бу ҳақда Россиянинг бир неча оммавий ахборот воситалари хабар тарқатган.

РИА Новости’га таяниб Кун.уз хабар беришича, Telegram вакиллари Роскомнадзорнинг шикояти юзасидан бугун бўлиб ўтган судгача тайёргарлик мажлисига келишмаган.

Мессенжернинг манфаатларини судда ҳимоя қилаётган «Агора» ташкилоти раҳбари павел Чиковнинг Telegram’даги каналида маълум қилишича, Telegram дастлабки суҳбат ҳақида ҳеч қандай билдиришнома олмаган, шу сабабли юристлар тайёргарлик кўришга улгурмас, судолди мажлисига боришмаган.

«Telegram хабардор қилинмаган. Бу хабар эълон қилинган ахборот ва журналистларнинг судга қўнғироқларидан сўнг тарқалди. Суд котиби айни пайтда Қримда суд жараёнида иштирок этаётган Дмитрий Динега қўнғироқ қилган. На шикоят, на ёзма билдиришномани улар Telegram’га ҳам, унинг вакилларига ҳам жўнатишган. Судья Юлий Смолина эртага у ерда ким билан, нима ҳақида суҳбатлашмоқчи бўлгани тушунарсиз», деб ёзган кеча «Агора» ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти раҳбари Павел Чиков ўз каналида.

Апрель ойи бошида Роскомнадзор томонидан Telegram мессенжери маъмуриятига шифрлаш калитларини Россия Федерал хавфсизлик хизматига топшириш учун ажратган 15 кунлик муддат ўз ниҳоясига етган.

Telegram адвокати Дмитрий Динзенинг сўзларига кўра, компания ФХХнинг талаби техник сабабларга кўра — мессежер тузилмаси туфайли бажариб бўлмас вазифа экани ҳақида Роскомнадзорга билдириш жўнатган.

Таганка район судида бўлиб ўтган бугунги суд олди мажлисида Роскомнадзор вакили «Мазкур суд иши ахборот тарқатиш билан боғлиқ, Telegram хабарларнинг кодини очиш учун калитларни тақдим этмас экан, агар суд қарорида бизнинг илтимосномамиз қаноатлантириладиган бўлса, уни зудлик билан ижро этишга қаратамиз», деган. Бу дегани, агар суд Telegram’ни блоклаш ҳақида қарор чиқарса бу иш зудлик билан амалга оширилади, демакдир.

Суд ишига ФХХ ҳам жалб этилади. Судья Юлия Смолина бугун «Суд ФХХни манфаатдор томон сифатида судга жалб этилиши ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиради», дея қарор чиқарган.

Роскомнадзорнинг илтимосномасига қадар Россияда Telegram’ни блоклашга оид эҳтимолли сценарий қуйидаги кўринишга эга эди:

• Суд Роскомнадзорнинг талабларини қаноатлантириб, компания сервисларини блоклаш ҳақида қарор чиқаради;

• Telegram жамоаси суд қарори устидан шикоят қилади;

•Telegram судда ютқазса, Роскомнадзор барча қолган инстанцияларга иккинчи огоҳлантириш жўнатади;

• Telegram яна 15 кун ичида шифрлаш калитларини беришни рад этади;

Роскомнадзор мессенжерни блоклаш жараёнини бошлайди.
Категория: Dunyo | Добавил: uznewuz (12.04.2018)
Просмотров: 138 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar