Главная » Статьи » Новости » Shou-Bizne

2019 йилдан бошлаб кинога электрон чипталар сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2018 йилдаги 272-сон қарори билан Аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом ва 2018–2019 йилларда миллий кинопрокат тизимини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат қатор муҳим топшириқларни ўз ичига олган. Чунончи, бир ой муддатда ягона республика кинопрокат электрон тармоғи тузилиши билан «Республика кинопрокат маркази» ДУК базасида «Ўзбеккино» тизимидаги кинотеатрлар бирлаштирилади. Унга хусусий кинотеатрлар ўзаро манфаатли шартлар асосида кириши мумкин.

1.06.2018 йилдан бошлаб фильмларни рақамли етказиб бериш мақсадида, ушбу кинотеатрлар оптик толали алоқа линияси орқали ягона республика кинопрокат электрон тармоғига босқичма-босқич уланади. 2019 йилдан мазкур кинотеатрларда электрон киночипталарнинг тезкор ҳисобини юритиш ва сотишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилади.

Ҳужжат 9.04.2018 йилдан кучга кирди.
Категория: Shou-Bizne | Добавил: uznewuz (13.04.2018)
Просмотров: 139 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar