Главная » Статьи » Новости » Shou-Bizne

«Юлдузлар жанги» 11 сентябрь теракти ташкилотчиларини илҳомлантирганми?
Канадалик ёзувчи Маргарет Этвуд Нью-Йоркда 2001 йил 11 сентябрда юз берган теракт ташкилотчилари «Юлдузлар жанги» фильмидан илҳомланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» га таяниб Дарё хабар берди.

Маълумки, 2000 йилда Данияда антиутопия романига асосланган «Хизматчи ҳикояси» операси саҳналаштирилган. Опера томошабинларга турли объектларнинг портлаш кадрларини намойиш этишдан бошланган, уларнинг орасида Нью-Йоркдаги Бутунжаҳон савдо маркази ҳам бўлган. У вақтда эса бинолар ҳали портлатилмаган эди.

Ёзувчининг қўшимча қилишича, террорчилар операдан эмас, балки Юлдузлар жанги фантастик афсонасидан илҳомланган. «Биринчи фильмда икки йигит самолётда ниманингдир ичига учиб киради ва уни ёриб ўтади», — деб таъкидлаган аёл.

Ёзувчининг сўзларига кўра, реал теракт ва фильм воқеалари ўртасидаги фарқ шундаки, фильм қаҳрамонлари омон қолишга муваффақ бўлган.

2001 йил 11 сентябрда иккита самолёт АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бутунжаҳон савдо маркази биноларига урилган, учинчиси эса Пентагон биноси устига қулаган. Теракт учун жавобгарликни «ал-Қоида» ташкилоти ўз бўйнига олган.
Категория: Shou-Bizne | Добавил: uznewuz (12.04.2018)
Просмотров: 10 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar