Главная » Статьи » Новости » Sport

Андрес Иньеста Хитой клубига ўтадиган бўлди
«Барселона» ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Андрес Иньеста Хитойнинг «Тянгжин Цюангжиан» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Sky Sports нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, Иньеста Хитой клуби билан уч йиллик шартнома имзолашга келишиб олган, унга кўра, битим яна бир йилга автоматик тарзда узайиши мумкин (3+1) бўлади. Испаниялик футболчи бунинг эвазига клубда йилига 37 миллион евро маош олади ва Мессидан кейин дунёнинг энг кўп маош олувчи иккинчи футболчисига айланади.

Иньеста октябрь ойида «Барселона» билан фаолиятининг сўнгига қадар шартнома имзолаганди. Кейинроқ матбуотда унинг 30 апрелга қадар «кўк-анорранглилар»ни жамоани тарк этиши ёки этмаслигини айтиб огоҳлантириши лозим эди. Ўтган ойда футболчи Хитой клуби вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида клубни хабардор қилган.

Иньеста «Барселона» тизимида 1996 йил сентябрдан буён тўп суриб келади. Ўшанда у 12 ёшда бўлган. 2002 йилнинг октябрида эса асосий жамоа сафида дебют қилган. Умумий ҳисобда футболчи «Барселона» билан 4 карра ЕЧЛ, 8 карра Испания чемпиони, 5 карра мамлакат кубоги, 6 карра Испания Суперкубоги ва уч карра Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби бўлган. Миллий терма жамоа сафида 2010 йилда жаҳон чемпиони ва икки карра Европа (2008, 2012) чемпиони унвонларини қўлга киритган.
Категория: Sport | Добавил: uznewuz (12.04.2018)
Просмотров: 137 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar