Главная » Статьи » Новости » Sport

Чемпионлар лигаси ярим финалига қуръа ташланди
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар финал йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди.

«Бавария» Германия - «Реал» Испания

«Ливерпуль» Англия - «Рома» Италия

1/2 финалнинг дастлабки учрашуви 24 ва 25 апрель, жавоб учрашувлари – 1 ва 2 май кунлари бўлиб ўтади.

Финал учрашуви 26 май куни Украина пойтахти Киевдаги «Олимпийский» стадионида ўтказилиши белгиланган.
Категория: Sport | Добавил: uznewuz (13.04.2018)
Просмотров: 24 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar