Главная » Статьи » Новости » Sport

Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди

«Реал Мадрид»нинг Коста-рикалик посбони Кейлор Навас ва «Ливерпуль»нинг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане УЕФА талқини бўйича Европа Чемпионлар Лигасида ҳафта ўйинчиси бўлишга номзод сифатида кўрсатилган эди. Овоз бериш натижаларига кўра «Реал» аъзоси ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Маълумот учун «Реал» дарвозабони «Бавария»га қарши ярим финалнинг жавоб учрашувида (2:2) бир нечта вазиятларда жамоаси жонига оро кириб, ўйин давомида 8 та сейвни амалга оширди.

Садио Мане эса «Рома»га қарши жавоб учрашувида ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.

Ўтган сафар ушбу ном учун Марсело ҳамда Муҳаммад Салоҳ кураш олиб борган эди. Якунда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси сифатида Салоҳ эътироф этилганди.

Категория: Sport | Добавил: uznewuz (06.05.2018)
Просмотров: 38 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar