Главная » Статьи » Новости » Sport

Гризманн Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди
«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Финалда «Марсель» (3:0) дарвозасига иккита гол урган футболчи УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада 90% овоз тўплади. Ундан кейинги ўринларни жамоадошлари Коке (4%), Габи Фернандес (4%) ва Сауль Ньигес (2%) эгаллади.

Аввалроқ, Гризманн Европа Лигаси финалининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Категория: Sport | Добавил: uznewuz (17.05.2018)
Просмотров: 127 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar