Главная » Статьи » Новости » Sport

Манас тажрибаси Кенагасда. Фақат икки кунда...

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент Ислом институтининг 3 курс талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018”ни мутлақ ғолиби, Олий мукофот соҳиби бўлган эди. Нуриддинов Йўлдошбек 1995 йил 9 январда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманининг Кенагас қишлоғида туғилган. Жойдаги масъул мухбиримиз хабарига кўра, Йўлдошбек қори “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ғолиби бўлганидан сўнг, Кенагас қишлоғида 2 кундан буён тўй, ободонлаштириш ишлари амалган оширилаётган экан.

Йўлдошбек қори вояга етган уйи, шунақа камтарона эканки, уйнинг том қисми йўқ бўлиб, ҳозирда хонадондаги барча уйларнинг том қисми, шунингдек, ушбу хонадонга туташ қорини амакисининг уйларини Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хўжайли туманидаги мутасадди ташкилотлар шифер билан ёпишди. Қорининг хонадонига киравериш кўча билан бирга ундан олдинги кўча хонадонларининг том қисми бир хил шифер билан ёпилиб, кўчага туташ уй ва ҳовли деворлари бир хил рангга бўялган, иккала кўчага ҳам асфальт ётқизилди. Шунингдек, кўча аҳолисига яна бир байрам, кўчага, қорининг хонадонига ичимлик суви тортиб келинди ва газ муаммолари ҳал этилди.

Ҳозирда ОАВ вакиллари қори яшаган уй, унинг ютуқлари ҳамда у ўқиган умумтаълим муассасасини суратга олиш ишларини амалга оширмоқда. Барчаси Йўлдошбек қорини кутуб олиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда. Албатта, ушбу ишларнинг барчаси Муқаддас Қуръоннинг баракасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлар вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқларида “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади” айтганларидек, юртимизнинг ҳар бир вилоятларида, туманлари, қишлоқ-у овулларида, хонадонларида Қуръоннинг нури, баракаси келди!

Манба: Azon.uz

Категория: Sport | Добавил: uznewuz (28.04.2018)
Просмотров: 16 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar