Главная » Статьи » Новости » Sport

"Реал" қай тариқа "Бавария"ни мағлуб этди? (видео)

24 апрель санасида Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали дастлабки учрашуви доирасида «Ливерпуль» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Орадан бир кун ўтиб, иккинчи ярим финал жуфтлигида «Бавария» ўз майдонида Мадриднинг «Реал»ини қабул қилди. Учрашувда ҳисоб мезбонлар томонидан 28-дақиқада очилди. Гол муаллифи Киммих бўлди. Биринчи бўлим сўнггида Марсело чиройли зарба йўллаб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда Исконинг ўрнига захирадан майдонга тушган Марко Асенсио 57-дақиқада ўзи бошлаган ҳужумни якунлаб, «Реал»нинг сафарда ғалаба қозонишини таъминлади.

Қуръага кўра ярим финалнинг жавоб баҳслари 1—2 май кунлари ўтказилиши белгиланган. Финал 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Европа Чемпионлар Лигаси
1/2 финал дастлабки беллашуви

«Бавария» — «Реал Мадрид» 1:2
Голлар: 
1:0 – 28 Киммих, 1:1 – 44 Марсело, 1:2 – 57 Асенсио.

«Бавария»: Ульрайх, Хуммелс, Боатенг (Зюле, 34), Рафинья, Мартинес (Толиссо, 75), Роббен (Aлькантара, 8), Киммих, Хамес, Рибери, Левандовски, Мюллер.

«Реал Мадрид»: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Бензема, 67), Рамос, Кроос, Каземиро (Ковачич, 83), Васкес, Модрич, Иско (Асенсио, 46), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Рибери (52), Каземиро (78), Aлькантара (89).

  •  
  •  
Категория: Sport | Добавил: uznewuz (26.04.2018)
Просмотров: 116 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar