Главная » Статьи » Новости » Sport

Салоҳ Англияда "йилнинг энг яхши футболчиси" бўлди

 

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг жорий мавсуми якунларига кўра Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) томонидан энг яхши футболчиси деб топилди.

АПЛнинг жорий мавсумида ушбу футболчи 33 ўйинда майдонга тушиб, 31 гол урган ва 9 голга узатма берган.

«Бу мен учун катта шараф. Ўзимни бахтиёр ҳис қилмоқдаман. Мен бутун мавсум давомида қаттиқ меҳнат қилдим. Бу нуфузли совринни қўлга киритганимдан жуда ҳам хурсандман», — деган Салоҳ тақдирлаш маросимидан кейин.

Ушбу мукофот учун Салоҳдан ташқари Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм Ҳотспур»), Лерой Сане («Манчестер Сити») ва Давид Сильва («Манчестер Сити») ҳам даъвогарлик қилганди.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

 

Категория: Sport | Добавил: uznewuz (23.04.2018)
Просмотров: 123 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar