Главная » Статьи » Новости » XXI asr tehnologiyasi

2018 йилнинг дастлабки ойларида энг кўп сотилган смартфон номи эълон қилинди
«Strategy Analytics» тадқиқот компанияси смартфонлар бозорининг 2018 йил биринчи чораги ҳисоб-китобларини эълон қилди. Унга кўра, ушбу даврда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингини «iPhone X» эгаллаган бўлса, қолган учта ўринлар ҳам «Apple» смартфонларига тегишли. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Xabar.uz» хабар берди.

«Strategy Analytics» маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида бутун дунё бўйлаб 16 миллион дона «iPhone X» етказиб берилган. Кейинги учта ўринларни «iPhone 8» (12,5 миллион), «iPhone 8 Plus» (8,3 миллион) ва «iPhone 7» (5,6 миллион) эгаллаган.

Таъкидлаш керакки, бунда гап тўғридан-тўғри харидлар ҳақида эмас, балки дўконлар ва омборларга етказиб берилган маҳсулотлар ҳақида кетмоқда.

«Samsung Galaxy S9» ва «S9 Plus» флагманлари март ойи ўрталаридагина сотувга чиққанини ҳам унутмаслик керак. Атига бир ярим ой сотувга бўлган смартфон рейтингнинг олтинчи поғонасини банд этган. Бешинчи ўринни эса «Xiaomi Redmi 5A» эгаллади.
Категория: XXI asr tehnologiyasi | Добавил: uznewuz (06.05.2018)
Просмотров: 99 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar