Главная » Статьи » Новости » Yurtimiz yangiliklari

ДХХ ходимлари томонидан туман ҳокими ёрдамчиси қўлга олинди (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармаси тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан биргаликда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятнинг олдини олишди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканалида намойиш этилган лавҳада айтилган.

Қайд этилишича, махсус хизмат ходимлари томонидан Қўшкўпир тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Умурбек Атаназаров фуқароларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш учун кўмаклашиш баҳонасида алдов орқали уларнинг пулларини олиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. 

Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Умурбек Атаназаров Жанубий Корея давлатига шартнома асосида ишга жўнатиш учун икки нафар фуқародан саккиз минг АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди. Дастлабки терговолди суриштируви вақтида Умурбек Атаназаров шу вақтга қадар 12 нафар фуқародан жами 22 минг 400 АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳоким ёрдамчиси Умурбек Атаназаровга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Категория: Yurtimiz yangiliklari | Добавил: uznewuz (21.04.2018)
Просмотров: 25 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar