Главная » Статьи » Новости » Yurtimiz yangiliklari

Қудратхўжаев: "Авваллари “Ахборот”ни “жаннатдан хабарлар” деб аташарди"
Бугунги кунда АҚШда бўлиб турган Халқаро Пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев “Америка овози”га интервью берган. Журналистнинг саволларга жавоб берар экан Қудратхўжаев Ўзбекистондаги журналистика ва сўз эркинлиги сўнгги йиллар ичида ижобий томонга ўзгарганини айтиб ўтган.

“Мен ўзим ҳам “Ахборот” дастурида ишлаганман. Ўша пайтларда бу дастурни “жаннатдан хабар” деб аташарди. Аммо, ҳозир бундай “жаннатий хабарлар” берилмаяпти. Ҳар куни янги хабарлар берилмоқда”, деб айтган Халқаро Пресс-клуб раиси.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Халқаро Пресс-клубдан вакилларидан ташқари яна кўплаб ўзбекистонлик журналистлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифини бевосита ёритиш учун АҚШда бўлиб туришибди.

Манба: Azon.uz
Категория: Yurtimiz yangiliklari | Добавил: uznewuz (17.05.2018)
Просмотров: 4 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar