Главная » Статьи » Новости » Yurtimiz yangiliklari

Ўзбекистонда Hyundai Rotem’нинг тезюрар поездлари пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 май куни Жанубий Кореянинг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сон Ён Гил бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди.

Президент билан музокаралардан сўнг, жанубий кореялик меҳмон «Ахборот 24» дастурига берган интервьюсида баъзи тафсилотларни маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев билан Ўзбекистонда тезюрар электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ва айни йўналишда фаолият юритувчи Hyundai Rotem компанияси билан ҳамкорлик, бунда бизнес доираларнинг ўрни юзасидан фикрлашдик.

Сон Ён Гил, Жанубий Кореянинг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси


Hyundai Rotem поездларидан МДҲ мамлакатлари орасида Украина фаол фойдаланади. Компания метрополитен учун ҳам поездлар тайёрлайди — Олмаота метросида айнан Hyundai Rotem поездларидан фойдаланилади.
Ўзбекистонда Hyundai Rotem’нинг тезюрар поездлари пайдо бўлиши мумкин
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Испаниянинг Talgo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Афросиёб» тезюрар поездларидан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, расмийлар Тошкентдан асосий туристик манзиллар — Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз томон ҳар бир ё ҳар икки соатда бир «Афросиёб» каби тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйишни мақсад қилган.

Айни вақтда, Тошкент шаҳрида метрополитеннинг янги линияларини қуриш ишлари фаол давом этмоқда.

Манба: Daryo

Категория: Yurtimiz yangiliklari | Добавил: uznewuz (06.05.2018)
Просмотров: 21 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar